UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 3–9 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 29 278 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 29,6 % га камдир. Уларнинг 62,4 % биржа савдоларига, қолган 37,6 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 89,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 157 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 18 265 та битим тузилди.
Полиэтилен
Ўтган хафтада биржа савдоларига 3 363,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 3 353,0 тоннаси, яъни 99,7 % қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 671,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 675,8 минг сўмдан 18 103,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 94 нафар харидор иштирок этди.
Шелуха
Биржа савдоларида 3 199,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 3 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 800,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 402,4 минг сўмдан 3 021,5 минг сўмгача пасайди.
Аммиакли селитра
Ўтган ҳафта мобайнида 19 514,0 тонна аммиакли селитра биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 1 101 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 903,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 813,2 минг сўмдан 3 766,5 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими