UZEX «Шовот – Тошҳовуз» чегараолди зонасида савдо майдончасини очди
Жорий йилнинг 23 январь куни «Шовот – Тошҳовуз» чегараолди савдо зонасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг савдо майдончаси расман очилди.

Биржанинг мазкур савдо майдончаси 2025 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси Президентлари иштирокида «Шовот – Тошҳовуз» чегараолди савдо зонасини расман ишга тушириш бўйича эришилган келишувлар доирасида очилди.
Савдо майдончасининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Туркманистон Давлат товар-хом ашё биржаси, шунингдек икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, мазкур савдо майдончасини очишдан кўзланган асосий мақсад биржа механизмларидан фойдаланган ҳолда икки мамлакат тадбиркорлари учун Ўзбекистон ва Туркманистон товар бозорларига эркин ўзаро кириш ва савдо қилишни енгиллаштиришдан иборат.


Биржа механизмларининг афзалликларига амалга ошириладиган савдолар ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, нархларнинг бозор тамойиллари асосида шаклланиши, ишончли контрагентларнинг кенг базаси, бизнес-жараёнларнинг тезкор ва қулайлиги ҳамда товарлар учун тўлов ва етказиб беришнинг кафолатланиши киради.
Биржанинг янги савдо майдончасини очилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро товар айланмасини оширишга хизмат қилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)