ЎзРТХБ ва Рақобат қўмитаси семинар ўтказди
2026 йил 23 июль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда биржа савдолари ва давлат харидлари масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, йирик саноат корхоналари, ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, брокерлик идоралари ҳамда бозор иштирокчилари фаол қатнашди. Бу эса семинарнинг амалий аҳамиятини янада оширди.
Семинар давомида қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар, маҳсулотларни биржа орқали сотиш тартиби, савдо жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш масалалари атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, рақобат талабларига риоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бозорда адолатли муҳитни шакллантириш ҳамда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари юзасидан таклифлар билдирдилар. Семинар якунида биржа савдоларини янада такомиллаштириш, давлат харидлари жараёнида очиқлик ва самарадорликни ошириш бўйича муҳим хулосаларга келинди.

Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими