Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган регби бўйича анъанавий турнир ўтказилди
2026 йил 13–15 март кунлари Ўзбекистон регби федерацияси “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида регби-7 бўйича анъанавий республика мусобақаси (У-20) ни ташкил этди.
Мусобақа ёш спортчи қизларни нуфузли халқаро турнирларга, жумладан, регби бўйича Осиё чемпионати ҳамда Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнининг муҳим босқичи сифатида ташкил этилди.
Турнирда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 20 ёшгача бўлган қизлар жамоалари иштирок этишди. Иштирокчиларнинг кенг географияси мамлакатда регби спорт турининг жадал ривожланиб бораётганини ҳамда ёшлар орасида ушбу спорт турига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Мусобақалар World Rugby қоидаларига мувофиқ ўтказилди. Турнирнинг асосий мақсади Ўзбекистонда аёллар регбисини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни кенг тарғиб этиш, шунингдек, спортчи қизларнинг спорт маҳорати ва профессионал тайёргарлиги даражасини оширишдан иборат бўлди.
Турнир байрамона руҳ ва спортга хос соғлом рақобат муҳитида ўтди. Жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун мамлакатнинг турли ҳудудларидан кўплаб мухлислар ва регби ихлосмандлари ташриф буюрди.


Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувларда ҳар бир жамоа вакиллари ўзаро куч синашда кучли жисмоний, ақлий қобилиятлари ва иродавий хислатларини намойиш этишга муваффақ бўлдилар.
Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндор жамоалар тадбир ташкилотчилари томонидан дипломлар, кубоклар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)