Самарқанд вилоятида давлат харидлари бўйича навбатдаги семинарлар ўтказилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Самарқанд филиали томонидан давлат буюртмачилари ва тадбиркорлар учун электрон давлат харидларига бағишланган навбатдаги семинарлар ташкил этилди.
Тадбирлардан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги “Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–259-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда давлат харидлари соҳасидаги яратилган янги имконият ва қулайликлар тўғрисида маълумот беришдан иборат бўлди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ–259-сон Фармони билан давлат харидлари тизимини тубдан такомиллаштириш, очиқлик ва рақобат муҳитини кучайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан, семинар иштирокчиларига давлат харидларининг янги тартиблари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яратилган имкониятлар, электрон савдолардаги янгиликлар, ишончномаларни электрон шаклда расмийлаштириш тартиби ҳамда agro.uzex.uz электрон савдо тизими бўйича муҳим тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, биржанинг давлат харидлари электрон тизимида сунъий интеллектга асосланган замонавий сервислар жорий этилиб, харид жараёнларини янада соддалаштириш ва тезлаштиришга хизмат қилмоқда.

Жамоатчилик назорати ва очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида махсус Telegram ботлар — @uzexfeedbackbot ва @uzexanticorruptionbot орқали мурожаатлар қабул қилиниши йўлга қўйилган.
Семинарлар давомида иштирокчиларга амалий аҳамиятга эга тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Семинарлар очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, соҳа мутахассислари семинар иштирокчиларининг барча қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)