Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Афғонистоннинг Ghazanfar Bank банки ҳамкорлигида, унинг кенг қамровли ҳудудий тармоғи асосида Қобул, Мозори-Шариф, Хайратон ва Афғонистоннинг бошқа йирик шаҳарларида биржанинг хорижий савдо майдончаси филиалларини очди.

Эндиликда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ghazanfar Bank банки савдо майдончаси орқали икки мамлакат товар бозорларига ўзаро чиқишлари ва савдо қилишлари мумкин бўлади.
Бунда тадбиркорлар электрон биржа савдолари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда Ghazanfar Bank банкининг ҳисобварақлари ва маркетинг хизматларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ушбу биржа тизимининг афзалликларига электрон савдолар ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, нархларни бозор тамойиллари асосида шаклланиши, ишончли контрагентларнинг кенг базаси, тезкор ва қулай бизнес-жараёнлар, вақт ва маблағнинг тежамкорлиги ҳамда тўловларни ва товарни етказиб беришни кафолатлаш каби устунликлар киради.
Ghazanfar Bank банки билан ҳамкорликда Афғонистонда ташкиллаштирилган биржанинг савдо майдончаси филиаллари Ўзбекистон экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо айланмасининг ўсишига хизмат қилади.
Битимларни тузиш бўйича мурожаат учун:
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси
📞 +998 88 776 00 48
Ghazanfar Bank
📞 +93 79 456 55 99
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди