Биржанинг савдо майдончаси “Айритом” ЭИЗ ҳудудида ўз фаолиятини бошлади
Сурхондарё вилоятидаги “Айритом” эркин иқтисодий зонасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг савдо майдончаси ўз фаолиятини бошлади.
Савдо майдончасининг асосий мақсади биржа механизмларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг Ўзбекистон ва Афғонистон бозорларига эркин ўзаро киришни таъминлашдан иборатдир.
Хусусан, “Айритом” ЭИЗ ҳудудида жойлашган савдо майдончаси маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларга маҳсулотларни биржанинг электрон савдо тизимлари орқали Афғонистон бозорларига самарали олиб чиқиш учун ноёб имкониятлар яратиб беради.

Ўз навбатида, хорижий компаниялар биржа савдоси ва электрон тижоратнинг афзалликларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг товар бозорларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўладилар.
Мазкур афзалликларга мижозларга хизмат кўрсатишнинг ягона механизми, амалга ошириладиган савдо ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, ишончли товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқа ўрнатиш, вақт ва маблағ тежамкорлиги, шунингдек тўловларни амалга ошириш ва товарни етказиб беришнинг кафолатлаш каби устунликлар киради.
“Айритом” ЭИЗ ҳудудида савдо майдончасининг ташкил этилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)