Айрим товарларни биржа орқали сотиш муддати узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ айрим товарларни ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиш тартибининг амал қилиш муддати узайтирилди.
Хусусан, мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги ПҚ-430-сон қарорига ўзгартириш киритилиб, пўлат шарлар, листли металл прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, нефть кокси, синтетик нафта, барда, цемент, пахта чигити, пахта ёғи (шу жумладан, экстракция пахта ёғи), пахта шроти, шелухаси ва истеъмол этил спирти каби товарларни фақат биржа савдолари орқали сотиш муддати 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача узайтирилди.
Бу, ўз навбатида, маҳаллий тадбиркорларга очиқ биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида сотиш ёки сотиб олиш имкониятини яратади.
Мазкур ўзгартиришлар, шунингдек, мамлакатимиз товар бозорларида шаффофликни ошириш, рақобатни кучайтириш ва бозор механизмларининг янада ривожланишига хизмат қилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)