Энди исталган чиройли рақамни буюртма қилиш мумкин: биринчи рақам аукционга қўйилди
Аввал хабар қилганимиздек, mobilraqam.uzex.uz электрон савдо платформасида "Буюртма рақам" хизмати ишга туширилган эди. Эндиликда ушбу хизмат орқали фойдаланувчилар ўзлари истаган мобил рақамни, ҳатто у ҳали электрон савдоларга қўйилмаган ёки операторлар рўйхатида мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам буюртма қилишлари мумкин.
Мазкур хизмат орқали юборилган илк буюртма муваффақиятли амалга оширилди ва сўралган рақам мобил алоқа оператори томонидан электрон савдога чиқарилди.
"Буюртма рақам" хизматидан фойдаланиш қиймати 103 000 сўмни (БҲМнинг 0,25 баравари) ташкил этади. Буюртма қабул қилингач, мобил алоқа оператори сўралган рақамни электрон савдога чиқаради ва фойдаланувчи уни очиқ ҳамда шаффоф электрон савдолар орқали қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.
Агар сиз ҳам ўзингизга мос, эсда қоларли ёки бизнесингиз учун қулай мобил рақамни танламоқчи бўлсангиз, mobilraqam.uzex.uz платформаси орқали буюртма беришингиз мумкин.
Буюртма беринг – исталган мобил рақамни очиқ ва шаффоф электрон савдолар орқали қўлга киритинг.
Мобил иловани юклаб олинг: App Store / Play market
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими