2025 йилда “Agro Uzex” платформасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси фаоллашди
2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг “Agro Uzex” электрон савдо платформасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси барқарор ўсиш динамикасини намоён этди.
Кўриб чиқилаётган даврда agro.uzex.uz электрон савдо платформаси орқали жами 1 800 дан зиёд битим тузилди. Тузилган битимларнинг 43% ёнғоқлар ва уруғлар, 21% кўчатлар, 19% дон маҳсулотлари ҳамда 12% сабзавотлар савдосига тўғри келди.
Хусусан, энг йирик битимлар писта, гуруч, картошка, қайрағоч кўчати ва кунжут уруғи каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича амалга оширилди. Бу эса платформа орқали талаб юқори бўлган маҳсулотлар савдоси фаол кечаётганини кўрсатади.
Ҳисобот даврида мазкур платформада жами 1 000 нафардан ошиқ иштирокчи фаол қатнашди. Уларнинг 600 нафардан ортиғи сотувчилар, 400 нафардан ортиғи эса харидорларни ташкил этди. Бу электрон савдо механизмининг шаффоф ва рақобат муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этаётганини тасдиқлайди.
Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар!
Қишлоқ хўжалиги бозорини ривожлантиришда фаол иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг.
“Agro Uzex” – фермерлар ва харидорлар учун янги имкониятлар!
agro.uzex.uz платформаси орқали маҳсулотингизни эркин бозор нархларида сотинг ёки зарур маҳсулотларни харид қилинг. Савдонинг барқарор ўсишидан фойда олинг ва бизнесингизни янги босқичга олиб чиқинг.
Батафсил маълумот agro.uzex.uz сайтида.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)