Fitch Ratings UZEX рейтинг прогнозини оширди
«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг прогнозини «барқарор» дан «ижобий» га оширди ва компаниянинг халқаро рейтингини «B» даражасида тасдиқлади.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси прогнозининг яхшиланишига биржа контрагентларида таваккалчилик даражасининг пасайганлиги ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли суверен кредит рейтингини кўтарилганлиги ижобий таъсир кўрсатган.
Агентлик томонидан ўтказилган баҳолашда, шунингдек, биржанинг қарз маблағлари талаб этмайдиган ишончли бизнес-модели, паст молиявий таваккалчилик даражаси, корпоратив қарздорлигининг йўқлиги, барқарор рентабеллик кўрсаткичлари ҳамда биржанинг Ўзбекистонда бозор муносабатларини ривожлантириш ва очиқ рақобатни таъминлашда тутган муҳим аҳамияти ҳисобга олинган.
Мазкур халқаро рейтинг Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг очиқ бизнес стратегияси, шаффоф молиявий ҳисоботи ва ривожланган корпоратив бошқарувини тасдиқлайди, ҳамда маҳаллий мижозлар ва халқаро инвесторларнинг биржа фаолиятига нисбатан бўлган ишончини оширади.
Маълумот учун: “Fitch Ratings” - Америка корпорaцияси бўлиб, халқаро рейтинг агентлиги сифатида танилган. Компания жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тушунчалар ва маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)