Биржа ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида бизнес-семинар ташкил этилди
2026 йил 12 март куни Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси раҳбарияти ҳамда маҳаллий тадбиркорлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари иштирокида бизнес-семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига мувофиқ, Олтинсой туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Бизнес-семинарда республиканинг турли ҳудудларидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган 50 нафар тадбиркор ва фермер Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманига ташриф буюрди. Тадбир давомида иштирокчилар тажриба алмашиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.


Шунингдек, семинар доирасида иштирокчиларга Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг замонавий электрон савдо инструментлари бўйича ҳам тақдимотлар ўтказилди.
Хусусан, фермер ва деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида реализация қилиш учун мўлжалланган биржанинг янги электрон савдо платформаси – UZEX Agro имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга, биржанинг yarmarka.uzex.uz электрон кўргазма-ярмарка савдо платформаси орқали маҳсулотларни ташқи бозорларга, жумладан Афғонистонга экспорт қилиш механизмлари батафсил тушунтирилди.


Семинар якунида, тадбиркорлардан келиб тушган мурожаат ва таклифларга жавоблар берилди, тадбиркорларнинг биржа фаолиятидаги иштироки юзасидан маслаҳатлар ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)