Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
22 ноябрда Кобул шаҳрида Афғонистоннинг Ghazanfar Bank банки таъсисчилигида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг хорижий савдо майдончаси ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур хорижий савдо майдончаси Кобул шаҳрида ўтказилган “Имом Абу Ҳанифа 4-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси” доирасида ишга туширилди.
Тадбирда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси делегацияси иштирок этиб, унинг вакиллари Афғонистоннинг Ghazanfar Bank банки масъул ходимларига биржа сертификатларини топширишди.
Биржанинг савдо майдончаси Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари учун бозор механизм афзалликларидан фойдаланган ҳолда икки мамлакат товар бозорларида эркин иштирок этиш имкониятини яратади.
Мазкур афзалликларга биржа савдолари ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, нархларни бозор тамойиллари асосида шаклланиши, ишончли контрагентларнинг кенг базаси, тезкор ва қулай бизнес-жараёнлар, вақт ва маблағнинг тежамкорлиги ҳамда тўловларни ва товарни етказиб беришнинг кафолатлаш каби устунликлар киради.
Биржанинг янги савдо майдончаси маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро савдо айланмасининг ўсишига хизмат қилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)