UZEX ва UZINFOCOM ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йил 29 апрель куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва Ягона интегратор “UZINFOCOM” МЧЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Имзоланган меморандум Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг савдо тизими орқали домен номлари онлайн аукцион савдоларини ташкиллаштиришни назарда тутади.
Мазкур ҳужжат доирасида биржанинг ахборот тизимида харидоргир ҳарфлар ва рақамлар комбинaциясига эга бўлган “.UZ” доменидаги фойдаланилмаётган домен номлари бўйича бошланғич нархни ошириш асосида электрон аукционлар ўтказилади.
Шу билан бирга, томонлар ўртасида киберхавфсизликни таъминлаш, биржада ахборот-коммуникaция технологиялари соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашишга ҳам келишиб олинди.
Маълумот учун: UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ва .UZ домени маъмури ҳисобланади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)