Биржанинг Agro Uzex платформасида 695 та битимлар тузилди
Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг agro.uzex.uz электрон савдо платформасида 695 та битим тузилди.
Тузилган битимларнинг 68,5% кўчатлар, 15% сабзавотлар ва 6% ёрмалар савдосига тўғри келган. Хусусан, энг йирик битимлар писта, гуруч, картошка, қарағай кўчатлари, кунжут уруғи, кешью ёнғоғи ва каштан каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича тузилган.
Кўриб чиқилаётган даврда мазкур платформада 311 нафар иштирокчи фаол иштирок этиб, уларнинг 154 нафари сотувчилар ва 157 нафарини харидорлар ташкил этади.
Ҳудудлар кесимида харидларнинг катта қисми, яъни 18% Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келган. Кейинги ўринларни Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари мос тарзда 13-14% улушлар билан эгаллади.
Маълумот учун: Биржанинг Agro Uzex электрон савдо платформаси аҳоли томорқаларида, фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотишга мўлжалланган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди