Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Ҳамдардлик билдирамиз

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Қорақолпоғистон филиалининг бошқарувчиси Айтмуратов Бердах Ережеповичнинг 56 ёшда вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Бердах Ережепович ўз меҳнат фаолиятини давлат бошқарув тизимлари, биржа ва ирригация соҳаларига бағишлади. У кўп йиллар давомида давлат ҳокимият ва “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ тизимларида раҳбарлик лавозимларида ишлади ва юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшди.

Ўз фаолияти давомида у ҳамкасблари орасида юксак салоҳиятли ва адолатли раҳбар, очиқ қўнгил ва меҳрибон, эътиборли ва самимий дўст сифатида катта ҳурматга сазовор бўлди.

Ёрқин инсонни йўқотган марҳумнинг оила-аъзолари ва яқин қариндошларига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа раҳбарияти барча ходимлари, хорижий ва маҳаллий ҳамкорлари, брокерлик идоралари, савдо майдончалари ва трейдерлар номидан чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

Марҳумнинг охиратини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига сабр берсин.