Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«ЎзРТХБ» АЖ акциядорларига 2024 йил 19 март куни соат 11:00да акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - эВОТE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этувчи «ЎзРТХБ»АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2024 йил 13 март.

Кун тартиби:

1. «ЎзРТХБ» АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. «ЎзРТХБ» АЖнинг йиллик ҳисоботини ва 2023 йил учун бизнес-режа параметрларининг бажарилишини, шунингдек «ЎзРТХБ» АЖни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.

3. «ЎзРТХБ» АЖ Кузатув Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

4. «ЎзРТХБ» АЖнинг 2023 йилда миллий бухгалтерия стандартлари ва халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини текшириш натижалари бўйича аудиторлик хулосаларини кўриб чиқиш.

5. 2023 йил учун «ЎзРТХБ» АЖ томонидан СМК (самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) ва ИСК (интеграл самарадорлик коэффициентлари) қийматлари ҳисоб-китобларининг тўғрилигини ва уларнинг бажарилиш фоизларини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотининг ҳисоботини кўриб чиқиш.

6. «ЎзРТХБ» АЖнинг корпоратив бошқарув тизимини қуйидагилар бўйича холисона баҳолаш натижалари юзасидан ҳисоботини тинглаш:

- корпоратив бошқарув кодексида белгиланган тавсияларга 2023 йилда риоя қилиниши бўйича;

- давлат иштироки (улуши) бўлган корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиниши юзасидан 2023 йилда ўтказилган мониторинг натижалари бўйича.

7. «ЎзРТХБ» АЖнинг 2023 йилдаги соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдорини, уларни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини аниқлаш.

8. «ЎзРТХБ» АЖнинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ва уни янги таҳрирда тасдиқлаш.

9. «ЎзРТХБ» АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш.

10. 2024 йил учун хайрия ва бошқа беғараз ёрдам учун кутилаётган харажатларни тасдиқлаш.

11. 2024-2025 йиллар учун «ЎзРТХБ» АЖ ижро органига тўланадиган мукофотлар ва компенсацияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш.

12. Талаб қилинмаган дивидендларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида, 2024 йил 11 мартдан бошлаб акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@rtsb.uz.