ЭЪЛОНЛАР

Uzex elonlari
09 01/2026
Сиз учун ажойиб янгилигимиз бор! Энди UZEXда амалиёт ўташ имкониятингиз бор

Сиз учун ажойиб янгилигимиз бор! Энди UZEXда амалиёт ўташ имкониятингиз бор✨ Биз биржа савдосининг етакчилариданмиз ва Марказий Осиёдаги энг йирик товар биржасимиз. Бизнинг 8 та савдо платформамиз бўлиб, мамлакатимиз бўйлаб 13 та филиалимиз бор. Ҳамда ҳукуматнинг кенг кўламли лойиҳаларини амалга оширамиз. Бу ерда ўз карьерангизнинг ўсишига асос бўладиган тажрибага эга бўласиз.

Uzex elonlari
30 12/2025
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! «ЎзРТХБ» АЖ акциядорларига 2026 йил 22 январь куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Uzex elonlari
03 12/2025
ТЕХНИК ИШЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

ТЕХНИК ИШЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

Uzex elonlari
23 10/2025
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларига 2025 йил 14 ноябрь куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - eVOTE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2025 йил 10 ноябрь.

Uzex elonlari
07 08/2025
“ЎзРТХБ” АЖнинг ижро интизоми тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлда “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-117-сонли Фармони тасдиқланди.

Uzex elonlari
21 07/2025
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Қозоғистондаги вакили ва «Альта и К» МЧШ СМ-1 сонли биржанинг хорижий савдо майдончаси раҳбари Андреев Владислав Иванович вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.