UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
14-май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган «Карьера ҳафталиги» доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ўртасида стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тадбирнинг асосий мақсади битирувчиларни иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотга жалб қилиш, амалий тажриба имкониятларини кенгайтириш ҳамда иқтидорли ёшларни меҳнат бозорида малакали кадр сифатида тайёрлашдан иборат бўлди.
Меморандумни Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси Бошқаруви раиси Асадулла Қаюмов ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тешабаев имзоладилар.


Меморандум доирасида ТДИУ талабалари учун биржа тизимида амалий тренинглар, малакавий амалиёт ва стажировкалар ташкил этиш, иқтидорли битирувчиларни ишга жалб қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш назарда тутилган.
Шунингдек, биржа мутахассислари иштирокида очиқ дарслар, семинарлар ва мастер-класслар ташкил этиш, илмий тадқиқотлар, таҳлилий ишлар ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Мазкур меморандум замонавий HR-менежмент ёндашувларини жорий этиш, инсон капитали салоҳиятини ривожлантириш ва республикада биржа савдолари тизими самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)