ЯНГИЛИКЛАР
Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 ноябрь – 3 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 705,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,0% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 75,1% биржа савдоларига, қолган 24,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Жорий йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари мавзусига бағишланган амалий семинар ўтказди.
Жорий йил 28 ноябрда “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Сирдарё филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 877,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,2% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 60,4% биржа савдоларига, қолган 39,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 518,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,6% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 76,1% биржа савдоларига, қолган 23,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида дарахт ва кўчат экиш акциясида фаол иштирок этиш давом эттирилмоқда.