ЯНГИЛИКЛАР
2024 йил 1-2 февраль кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакиллари Бангкок шаҳрида (Таиланд) бўлиб ўтган Фьючерс бозорлари уюшмасининг (AFM) 26-чи йиллик анжуманида иштирок этишди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 10 547,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 81,2% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 71,3% биржа савдоларига, қолган 28,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
2023 йил якунига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали умумий қиймати 1 138,0 млрд сўмлик 1,8 тонна қимматбаҳо металлар сотилди. Бунда, биржа орқали сотилган олтиннинг ҳажми 1 135,5 млрд сўм, кумушнинг ҳажми эса – 2,6 млрд сўмга етди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 5 820,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 121,3% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 94,6% биржа савдоларига, қолган 5,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
2024 йил 17 январь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази биносида “Давлат харидларида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 8 – 14 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 630,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 138,2% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 84,2% биржа савдоларига, қолган 15,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.