ЯНГИЛИКЛАР
2024 йил 20 март куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz савдо тизимида ўтказилган рақобатли аукцион савдолари натижасига кўра 1 070 000 000 сўмлик мобиль рақам сотилди. Ушбу кўрсаткич биржанинг мазкур электрон савдо тизими ишга туширилган пайтдан буён мобиль рақамнинг энг максимал баҳоси ҳисобланади.
Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг бош офисида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 400,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 49,6% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 62,3% биржа савдоларига, қолган 37,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Жорий йил 14 мартда Бухорода журналистлар ва тадбиркорлар учун “Товар бозорларида бозор тамойилларини жорий қилиш ва шаффофликни таъминлашда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг тутган ўрни” мавзусида медиа-тренинг ўтказилди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 272,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 33,5% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 80,1% биржа савдоларига, қолган 19,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 февраль-3-март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 415,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 18,8% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 74,5% биржа савдоларига, қолган 25,5% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.