Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 25 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 278,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 84,6% - биржа савдолари; 0,9% - кўргазма-ярмарка савдолари; 13,8% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 460,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 30,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 080 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 10,7% биринчи тоифадаги авторақамларга; 16,9% иккинчи; 11,8% учинчи; 13,2% тўртинчи; 16,7% бешинчи ва 30,6% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 082,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 8 830,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 8 730,0 тоннаси, яъни 98,9% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 429,8 минг сўмдан 7 399,2 минг сўмгача, яъни 0,4% га пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 381,8 минг сўмни ташкил этди.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 279 301,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 157 686,0 тоннаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 39,4 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 508,5 минг сўмдан 512,9 минг сўмгача, яъни 0,9% га кўтарилди.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 809,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг бутун ҳажми, яъни 100,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 121 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 084,6 минг сўмдан 5 388,7 минг сўмгача, яъни 11,4% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 655,2 минг сўмни ташкил этди.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими