Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

UZEX биржаси ва МДҲ ХБА ўртасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

Жорий йил 14 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакиллари ва МДҲ давлатларининг Халқаро биржалар ассоциацияси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.
 
Мазкур Ўзбекистон респубика товар-хом ашё биржасининг замонавий биржа савдоларини ташкил қилиш соҳасида тажриба алмашиш ва биржалар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Россия Федерациясига қилган ташрифи доирасида ташкил этилди. 
 
Учрашув доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг МДҲ давлатларининг Халқаро биржалар ассоциацияси фаолиятидаги иштирокини фаоллаштириш, халқаро ташкилотнинг кутилаётган тадбирлар жадвали, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида товар деривативлари муддатли бозорини йўлга қўйишга кўмаклашиш хусусидаги масалалар муҳокама қилинди. 
 
Шунингдек, учрашув давомида ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатиш, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мутахассисларининг Россия биржаларида малака ошириш имкониятлари масаласи ҳам муҳокама қилинди. 
 
Тадбир якунига кўра томонлар мунтазам алоқаларни давом эттириш муҳим эканлигини таъкидладилар ва ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар. 
 

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими