ЭЪЛОНЛАР
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларига 2025 йил 14 ноябрь куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - eVOTE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2025 йил 10 ноябрь.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлда “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-117-сонли Фармони тасдиқланди.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Қозоғистондаги вакили ва «Альта и К» МЧШ СМ-1 сонли биржанинг хорижий савдо майдончаси раҳбари Андреев Владислав Иванович вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
2025 йил 22 май куни Uzteleсom томонидан кузатилаётган техник носозликлар туфайли «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг Call-марказ рақами (71 207-00-33) ва ишонч телефони (71 213-33-03) вақтинча иш фоалиятида эмас. Барча савол ва мурожаатларни https://uzex.uz/ расмий сайтидаги чат ва https://t.me/uzexfeedback телеграм боти орқали йўллашингиз мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
«ЎзРТХБ» АЖ акциядорларига 2025 йил 16 май куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.