Ҳамдардлик билдирамиз

Elonlar

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Қозоғистондаги вакили ва «Альта и К» МЧШ СМ-1 сонли биржанинг хорижий савдо майдончаси раҳбари Андреев Владислав Иванович вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Владислав Андреев нафақат юқори малакали профессионал ва ишончли ҳамкор, балки биз билан самимий дўстона муносабатда бўлган инсон эди.

У ўтган 7 йил мобайнида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси халқаро алоқаларининг ривожланиши ва биржа савдолари бўйича ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллашишига катта ҳисса қўшди. Унинг Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида биржа савдоси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳам юксак эътирофга лойиқ.

Ҳамкорлигимиз давомида у жамоамизнинг самимий ҳурматига сазовор бўлди ва хорижий ҳамкорлар орасида катта обрў-эътибор қозонди.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа раҳбарияти, барча ходимлари, хорижий ва маҳаллий ҳамкорлари, брокерлик идоралари, савдо майдончалари ва трейдерлар номидан истеъдодли ва ёрқин инсонни йўқотган марҳумнинг оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

Марҳумнинг яқинларига сабр-ирода берсин!