Раҳбарият ва таркибий тузилма

19.11.2019 йилда акционерларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган ташқилий тузилмадан олинган изоҳли хат “ЎзРТХБ” АЖ ижро органи томонидан жорий ташкилий тузилма танқидий кўриб чиқилди. Структурага тақдим этилган бошқарув персоналининг сони қуйидагича оптималлаштирилди: 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда “ЎзРТХБ” АЖ даги ходимлар сони тасдиқлаш учун 205 нафарни ташкил этади. Хусусан, маъмурий-бошқарув персонал ва мутахассислар – 156 нафар, техник персонал ва кичик хизмат кўрсатувчи персонал – 49 нафар. 

 
"ЎзРТХБ" АЖ ички тузилмаси Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги" қонунга асосан тасдиқланган - PDF (128Kb).
 
Ташкилий тузилма 19.11.2019 йилдаги навбатдан ташқари акционерлик умумий йиғилиши  қарори билан тасдиқланган ва 10.12.2019 йилдан амал қилади. 
"ЎзРТХБ" АЖнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий филиаллари ҳамда уларнинг функциялари Бошқарув Раисининг " ЎзРТХБ АЖнинг таркибий тузулмалари ва ходимларнинг функционал вазифалари тў?рисидаги низомларни тасди?лаш ?а?ида"ги №104-П 31 июль 2015 й.  Буйру?и билан тасди?ланган -  PDF (144Kb).
"ЎзРТХБ" АЖ Раисининг вазифалари (Бадриддинов Зиёвиддин Боситович)

ЎзРТХБ АЖ нинг фаолиятини бошқариш, қонунларни, Президент қарорларини, фармонларини, Ҳукумат буйруқларини, акциядорлар умумий мажлисининг, Назорат кенгашининг ва Бошқарманинг қарорларини бажарилишини назорат қилиш;

Ўз фаолиятини “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, АЖ “ЎзРТХБ” Низоми ва биржа фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар  асосида олиб боради;

АЖ “ЎзРТХБ” нинг иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Штат жадвалини тасдиқлайди, АЖ “ЎзРТХБ” ишчилари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ходимларга иш учун шароитлар яратилишини ва маошларини ўз вақтида берилишини таъминлайди;

“ЎзРТХБ” АЖни малакали кадрлар билан таъминлашда, уларнинг билими, малакаси, тажриба ва қобилиятларини самарали қўллашда чоралар кўради;  

Акционерларнинг умумий мажлиси ва Назорат кенгаши учун белгиланган муддатларда ўзига тегишли соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот беради;

Тегишли органларга статистик ҳисоботларнинг тўлиқлигини ва вақтида бажарилишини таъминлаб беради;

Меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган биржада амал қиладиган ички расмий ҳужжатларни тасдиқлайди;

Хўжалик келишувларини ва шартномаларини тузади;

Барча кредит ва молиявий ҳужжатларда биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга;

Бухгалтерлик, молиявий ҳужжатлар ва биржада ишлаб чиқилган керакли ҳужжатларга имзо қўяди;

“ЎзРТХБ” АЖ ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва фармойишларни чиқаради;

Масалаларни ўз ҳуқуқлари доирасида ҳал қилади ва айрим вазифаларни бошқа лавозимдаги ходимларга – раис ўринбосари, бўлим бошлиқлари, биржанинг ҳудудий филиаллари директорларига топширади. 

Раҳбариятнинг фуқароларни қабул қилиш жадвали
Бошқарув раисининг IT ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосарининг вазифалари (Камолов Зулфиддин Меҳриддинович)

Бошқарув раисининг биржа савдолари, давлат харидлари ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ўринбосарининг вазифалари (Иброгимов Исломбек Султонбекович)

Бошқарув раисининг стратегик ривожланиш, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосарининг вазифалари (Прокудина Кристина Александровна)