Хабарлар


Ҳафталик котировкалар: нархлар устувор равишда пасайди

2019 йил 25 ноябрь – 29 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси устувор равишда пасайди.

Батафсил

Уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортни рағбатлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5286-сонли ҳамда 2018 йил 29 ноябрдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5587-сонли Фармонлари ижросини таъминлаш, хусусан “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки раҳбарларининг Москва шаҳрига ташрифи доирасида, жорий йилнинг 29 ноябрида Ўзбекистон элчихонасининг Россия Федерациясидаги ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “Азия Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки ўртасида уч томонлама ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум” имзоланди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 25 НОЯБРЬ - 1 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 25 ноябрь 1 декабрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖ да 1049,7 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 15,3%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 10,4% га ўсиб, 453,0 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Ҳафталик котировкалар:суюлтирган газ нархи пасайди

2019 йил 18 - 24 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖ да ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархларни пасайиши кузатилди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 18 - 24 НОЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 18-24 ноябрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 910,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,3% га ўсиб 410,5 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Ҳафталик котировкалар:бир килограмм олтин сотилди

2019 йил 11 - 17 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖ да ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 11 - 17 НОЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 11-17 ноябрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 923,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 405,1 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Сурхондарё вилоятида “ЎзРТХБ” АЖ матбуот анжумани ўтказилди

2019 йилнинг 13 ноябрь куни Термиз шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖ Сурхондарё филиали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармасининг ҳамкорлигида “Шаффофлик биржа савдолари ва электрон тижоратнинг ривожланишинг бош мезони” мавзусида матбуот анжуманини ўтказди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни биржа томонидан ўтказилаётган электрон ва онлайн савдоларнинг моҳиятини тушунтириш ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар натижалари билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 4 - 11 НОЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 4-10 ноябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1004,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 12,2%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 28,6% га ўсиб, 438,3 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил