Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 май)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 895,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,1% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,7% - биржа савдолари; 1,5% - кўргазма-ярмарка савдолари; 10,5% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 526,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 35,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 151 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,7% биринчи тоифадаги авторақамларга; 9,6% иккинчи; 10,8% учинчи; 13,5% тўртинчи; 19,1% бешинчи ва 43,2% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 663,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1 629,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 163 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари пасайиш ҳолатларини намоён этди. Хусусан, ўтган душанба-пайшанба кунлари ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 140,1 минг сўмдан 15 586,0 минг сўмгача, яъни 3,4% га пасайди. Бироқ ҳафтанинг сўнгги савдо кунида котировка бироз кўтарилиб 16 653,9 минг сўмни ташкил қилди.

Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 17 718,6 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар бироз ўсди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 13 210,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 12 860,0 тоннаси, яъни 97,4% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 338,8 минг сўмдан 7 401,8 минг сўмгача, яъни 0,9% га ўсган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 325,9 минг сўмни ташкил этди.

Цемент

Биржанинг цемент бозорида ички талабнинг ўсишига қарамасдан нархлар пасайишни давом этмоқда. Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 280 506,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 197 471,0 тоннаси, яъни 70,4% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 39,5 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 573,7 минг сўмдан 557,2 минг сўмгача, яъни 3% га пасайди.

Бензин

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 23 737,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 16 729,1 тоннаси, яъни 70,5% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 45 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 673,4 минг сўмдан 6 644,1 минг сўмгача пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 663,5 минг сўмни, АИ-91 – 7 702,8 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими