Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Давлат солиқ қўмитаси вакиллари биржага ташриф уюштиришди

Жорий йил 13 июль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий биносида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси вакиллари томонидан ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги “Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 249-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилди.

Йиғилишда “ЎзРТХБ” АЖнинг тегишли бўлимлари бошлиқлари ва ходимлари иштирок этишди. Давлат солиқ қўмитаси Бош инспектори Ражабов Самаржон бошчилигидаги мутахассислар юқоридаги қарордан келиб чиққан ҳолда солиқ тизимида рўй берган ўзгаришлар тўғрисида маъруза қилдилар ва тизим ҳақида амалий билим ҳамда кўникмалар билан бўлишдилар.

Таъкидланганидек, Давлат солиқ қўмитасининг бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номларидан фойдаланиш, шу жумладан, товарларнинг штрих кодларини маҳсулотларнинг унификациялашган номларига босқичма-босқич автоматик равишда боғланади.

Сермазмун руҳда ўтган ўқув семинар якунида “ЎзРТХБ” АЖ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими