Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Биржа ходимлари COVID-19 га қарши эмланди

Бугун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ходимлари COVID-19 коронавирус инфексиясига қарши эмланди.

Иш жойига кўчма гуруҳ ташкил қилинди ва тиббий ходимлар биржа ходимларини эмлашди.

Эмлашдан олдин мутахассислар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга коронавирусга қарши эмлаш алгоритми тушунтирилди.

Хавфсизлик учун COVID-19 вакцинасини олишни истаганлар учун алоҳида хона ташкил қилинди. Одамлар бир жойда тўпланиб қолмаслиги учун, қабулнинг қатъий жадвали тузилди.

Ходимларнинг марказлаштирилган эмланиши — бу пандемияга қарши муваффақиятли курашиш, ходимлар ва мижозларимиз хавфсизлиги гаровидир.

Соғломлик сари эмланишга шошилинг!

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими