Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛАРИМИЗДАН ТАЪЗИЯ

“Қозоғистон ғалла-дон  иттифоқи”  "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Николай Давиденконинг бевақт вафоти муносабати билан оиласига, яқинларига ва дўстларига чуқур таъзия билдиради.

Мамлакатларимиз ғалла бозорида ўзаро савдо-сотиқни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилишида ва ташкилотларимиз ўртасида мустаҳкам ва ишончли алоқаларнинг йўлга қўйилишида Николай Юрьевичнинг фаол иштирокини алоҳида таъкидлаш лозим.

Николай Юрьевич юқори професионал маҳоратга ва ижобий шахсий фазилатларга эга эди. У ўз касбини севиши,  ғайрат-шижоати билан  ҳаммамизга намуна эди.  Биз уни меҳрибон, очиқ ва муносиб инсон сифатида эслаймиз.

Николай Юрьевичнинг ёрқин хотираси уни таниганларнинг қалбида абадий қолади.

                                                                                                 Қозоғистон ғалла-дон  иттифоқи