Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛАРИМИЗДАН ТАЪЗИЯ

2021 йилнинг 9 майида оғир жудоликка учрадик. 54 ёшида коронавирус билан оғир курашдан сўнг дўстимиз Николай Давиденко бизни тарк этди. Бизнинг ҳамкорликдаги дўстона учрашувларимизни Николай Юрьевичнинг ишбилармонлигисиз, ёрқин ҳазиллари ва чексиз энергиясиз тасаввур қилиш биз учун ўта оғир. Унинг фаоллиги, одоб-ахлоқи, оилапарварлиги, эътиборлилиги, қувноқлиги, шунингдек, бутун фикри ўзи ишлаётган ташкилот мақсадига қаратилганлиги каби фазилатлари бизга катта намуна бўлди. Николай Юрьевич юқори лавозимларни эгаллаган бўлсада, камтарин инсон эди, ҳар доим ҳамма учун оддий ва самимий дўст бўлиб қолди. Қийин пайтларда унга мурожаат қилган ҳар кимга доим ёрдам беришга тайёр эди. У ишончли ҳамроҳ ва доно маслаҳатчи сифатида доимо қалбимизда қолади. Унутмаймиз, хотирасини ардоқлаймиз, яқинлари билан бирга қайғурамиз.

Қозоғистон Республикасидан ҳамкасблари (№15-001 ТОО “Алта ва К” савдо майдончаси)