Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

UZEX ҳафталик дайжести (30 – 31 август)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 – 31 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 083,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 44,4% га камдир. Бунда сотувларнинг 85,7% - биржа савдолари; 1,4% - кўргазма-ярмарка савдолари; 12,6% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 513,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 19,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 356 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 11,1% биринчи тоифадаги авторақамларга; 15,4% иккинчи; 13,7% учинчи; 13,6% тўртинчи; 14,6% бешинчи ва 31,5% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 928,1 млн сўмлик товар ресурслари сотилди.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими