Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Мактаб ўқувчилари биржа фаолияти билан танишдилар

2-3 декабрь кунлари “Artel Technical School” МЧЖнинг бир гуруҳ 8-9-10-синф ўқувчилари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ га ташриф уюштирдилар.

Тадбир 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури доирасида ёшларни биржада трейдерлик касби билан таништириш, биржа фаолияти ва савдо платформалари ҳақида тўлиқ тушунча бериш мақсадида амалга оширилди.

Тадбир давомида тақдимотлар ўтказилиб, уларда ўқувчилар биржа тушунчаси, биржа савдолари, электрон тижорат, савдо жараёнлари, давлат харидлари ва аукцион тартиб-қоидалари, биржанинг ҳисоб-китоб клиринг механизмини, яъни биржа томонидан кафолатланадиган битимлар тўғрисида батафсил маълумот олдилар.

Таъкидланганидек, биржада 1000 дан ортиқ брокерлик идоралари ва 3000 дан зиёд трейдерлар фаолият юритмоқда. Брокерлик идораси юридик шахс номига расмийлаштирилади, унинг ходимлари эса трейдерлар ҳисобланади. Брокерлик идорасини очиш учун биржада аккредитациядан ўтиш ва биржа хизматлари учун тўловларни амалга оширишнинг ўзи кифоя. Шунингдек, ҳар бир трейдер биржа савдоларининг электрон тизимига киритилиши учун тест синовидан ўтиши талаб этилади.

Қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой тарзда ўтган амалий тақдимот жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Учрашув якунида меҳмонлар биржанинг савдо зали билан танишиш, шунингдек, брокерлар билан ҳам мулоқот қилишга муваффақ бўлдилар. Келгусида амалий кўникма имконини берувчи бундай учрашувлар яна ташкил этилиши ва бу борада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳамкорликка доим тайёр эканлиги билдирилди.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими