Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“ЎзРТХБ” АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши

2022 йил 15 ноябрь куни соат 11:00да ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб Интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш – eVOTE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари реестрини  шакллантириш куни: 2022 йил 09 ноябрь.

Кун тартиби:

  1. “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Cаноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини, ҳамда уларнинг ваколат муддатларини тасдиқлаш.
  3. Мустақил аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга қуйидагилар бўйича тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш:

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида “ЎзРТХБ” АЖнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун;

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида “ЎзРТХБ” АЖнинг
2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун;

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига илова) талабларига мувофиқ 2022 йил якунлари бўйича СМК ва СЙК миқдорларининг, шунингдек уларнинг бажарилиши фоизларининг тўғри ҳисобланганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун.

  1. “ЎзРТХБ” АЖ тафтиш комиссияси аъзоси Рахимова Наргиза Баходировнанинг ваколатларини муддатидан аввал тугатиш.
  2. “ЎзРТХБ” АЖ тафтиш комиссияси аъзосини сайлаш.
  3. Хайрия (ҳомийлик) ва бошқа беғараз ёрдамлар бўйича 2022 йил учун аввал тасдиқланган харажатлар миқдорини ўзгартириш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида, 2022 йил 01 ноябрдан бошлаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан  http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@uzex.uz, info@rtsb.uz.