Листинг комиссияси

Комиссия Раиси – И. Иброгимов

Комиссия аъзолариС. Джураев 

                                  Т. Турдиқулов

                                  Х. Турғунов

​                                  Е. Кичайкина (Котиб)

Листинг комиссияси товарларни биржа савдоларига қўйилиши учун рухсат бериш ва уларни биржа котировка лист (листинг)га қўшиш ёки чиқариш (делистинг), ҳамда қайта киритиш  (релистинг) қарорларини қабул қилади.

Комиссияга товарни биржа котировка листига қўшиш тўғрисида ариза 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Товарни ишлаб чиқарувчининг аризаси келиб тушганидан сўнг унинг биржа бюллетенига киритилиш масаласи уч иш кунидан кечкиртирилмасдан кўриб чиқилади. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш ва унда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Листинг комиссияси улар ва биржа мижозлари ўртасида келиб чиқаётган мунозараларни арбитраж комиссиясига топшириш ҳуқуқига эга.

Листинг комиссияси ҳар кварталда ЎзРТХБ Бошқармасига ўз фаолияти ҳақида маълумот беради.
Комиссия таркиби "ЎзРТХБ" АЖ Бошқаруви томондан тасдиқланади.