Хабарлар


UZEX ҳафталик дайжести (29 июнь – 5 июль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 июнь – 5 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 078,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,7% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,6% - биржа савдолари, 5,4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,2% - электрон давлат харидлари ва 0,8% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Цемент нархининг ўсиш суръатлари пасайди

Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида цемент нархларининг ўсиш суръатлари нисбатан пасайди.

Батафсил

Биржада импорт битимларини тузиш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сон қарорини ижро этиш доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида чет эл валютасида амалга оширилган биржанинг импорт шартномаларининг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО)га зарур ўзгартиришлар киритилди.

Батафсил

Биржада цемент бўйича дастлабки форвард шартномаси очилди

2020 йил 1 июлда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида “Қизилқумцемент” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган ЦЕМ II А-К (П-И) 32,5Н маркали композит портландцементи бўйича форвард шартномаси рўйхатдан ўтказилди.

Батафсил

Биржа савдоларида АИ-80 люкс маркали бензин сотила бошлади

Жорий йилнинг 30 июнидан Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига АИ-80-ЛЮКС-К2-Л маркали автомобиль бензини қўйила бошланди. Биржа савдоларида автоёқилғининг сотувчиси сифатида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ иштирок этмоқда.

Батафсил

Цементнинг биржа котировкаси яна 4 фоизга пасайди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида жорий йилнинг 30 июнида ўтказилган савдо якунларига кўра барча маркали цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 754,0 минг сўмдан 724,0 минг сўмгача, яъни 4 фоизга пасайди.

Батафсил

Биржа савдоларида цемент нархи тушишни бошлади

Жорий йилнинг сўнгги ойларида биржанинг цемент бозорида талабнинг сезиларли даражада ўсиши натижасида нархларнинг ошиши ҳолатлари кузатилаётган эди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 119,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,8% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 4,8% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6,8% - электрон давлат харидлари ва 0,9% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

ЎзРТХБ ходимлари белоруслик ҳамкасблари учун вебинар ўтказдилар

27 июнь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) мутахассислари Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ) ходимлари учун “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг электрон давлат харидлари тизими” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

Батафсил