UZEX биржаси уйдан чиқмасдан савдо қилиш тизимини ишга туширди | Новости

24 Мар 2020
COVID-19 коронавирус инфекциясининг пандемияси даврида масофадан ишлаш, шу жумладан уйда ўтириб савдо қилиш, яъни электрон тижоратнинг турли моделларидан фойдаланиш янада долзарб ва ўринли бўлмоқда.
 
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг yarmarka.uzex.uz кўргазма-ярмарка савдолар тизими тадбиркорларимизга Интернет орқали савдо қилиш ва бажарилиши кафолатланган битимларни тузиш имкониятини тақдим этади. 
 
Мазкур савдо тизимида индивидуал ўзига хос хусусиятларга эга исталган турдаги товар ва хизматларни уйдан чиқмасдан онлайн тарзда эркин сотиш ёки сотиб олиш мумкин.
 
Янгиланган кўргазма-ярмарка савдолар тизими UZEX биржанинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” да ишга туширилган дастлабки йирик лойиҳаси ҳисобланади.
 
Тизимда қўлланиладиган ҳисоб-китоб клиринг механизми товарларни талаб даражасида етказилиши ва тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини кафолатлайди.
 
Кўргазма-ярмарка савдоларининг бошқа афзалликларига онлайн савдоларда воситачиларсиз, яъни тўғридан-тўғри иштирок этиш, савдо операцияларини паст транзакцион харажатлар ва тезкорлик билан амалга ошириш, ҳамда кенг қамровли мижозлар базаси киради. 
 
Онлайн савдоларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзога эга бўлишнинг ўзи кифоя.
 
Электрон тижорат yarmarka.uzex.uz афзалликларидан уйдан чиқмасдан фойдаланинг.
 
Қўшимча маълумот учун, UZEX биржасининг Call-марказига (+71) 207-00-33 (11-62 қисқа рақами) ёки биржа мутахассисларига (+71) 207-00-33 (10-55 ички рақам) телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. 
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 1928