2019 ЙИЛ 25 НОЯБРЬ - 1 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

02 Дек 2019

2019 йилнинг 25 ноябрь 1 декабрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖ да 1049,7 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 15,3%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 10,4% га ўсиб, 453,0 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 756,1 млрд сўмдан 921,8 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 6,8 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 3 маротаба кўпдир. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг турли маркалари 72% ва суюлтирилган газ 28% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 26,3 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 2,3 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 8,6% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 98,7 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 23,5 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 644 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,2% биринчи тоифадаги авторақамларга 43,2% иккинчи ва 38,7% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : Пресс служба АО "УзРТСБ"

Курилди: 2776