Хабарлар


Биржада “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

2020 йил 4 декабрда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан юртимизда илк марта ўтказилаётган кенг кўламли “Антикоррупция ҳафталиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” ва оммавий ахборот воситалари учун Пресс-тур бўлиб ўтди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 190,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,6% га камдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 2,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,5% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Биржа электрон тижорат мавзусида матбуот анжумани ўтказди

2020 йил 25 ноябрда Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамияти (ЎзРТХБ) томонидан оммавий ахборот воситалари учун “Электрон тижорат соҳасида амалга оширилган янги лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Батафсил

Украина компаниялари билан бир қатор якуний ҳужжатлар имзоланди

19 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси раҳбарларининг Украинага уюштирган ташрифининг сўнгги кунида Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси кўмаклигида Украина озиқ-овқат компаниялари вакиллари билан учрашувлар ва бир қатор якуний ҳужжатларни имзолаш маросими ташкил этилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 16 – 22 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 331,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,1% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,9% - биржа савдолари, 2,8% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,0% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Украинада ўзбек биржасининг биринчи савдо майдончаси очилди

Украинанинг Киев шаҳрида илк бор “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг хорижий савдо майдончаси очилди. Биржанинг янги хорижий савдо майдончаси таъсисчиси Украинанинг “ТРЕЙД-BB” МЧЖ компанияси бўлди.

Батафсил

Биржа делегацияси Қозоғистондаги конференцияда иштирок этди

19 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси делегациясининг Қозоғистонга амалга оширилган ташрифи доирасида “Зерновой союз Казахстана” юридик шахслар Бирлашмаси билан ҳамкорликда биржа савдолари орқали дон маҳсулотларини сотиш масаласи бўйича форум бўлиб ўтди.

Батафсил

Қозоғистонда ўзбек биржасининг янги савдо майдончалари очилди

Олмаота ва Нур-Султон (Қозоғистон) да “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг Биржа савдолари электрон тизимига (БСЭТ) уланган янги хорижий савдо майдончалари очилди.

Батафсил

Ўзбек биржаси ва Украина Савдо-саноат палатаси ўртасида меморандум имзоланди

18 ноябрь куни ўзбек делегациясининг Украинага ташрифи доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Украина савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро келишув Меморандуми имзоланди.

Батафсил