ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ ПРОФЕССИОНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ | Объявления

22 yanvar 2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ

ПРОФЕССИОНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, “ЎзРТХБ” АЖ профессионал ташкилотлар ўртасида 3 хил тилда (давлат, рус, инглиз) ҳужжатлар ва сифатли перзентация материалларини  тайёрлаган ҳолда уч йиллик бизнес-режа (жорий фаолият, инвестицион лойиҳалар ва конкрет молиялаштириш манбалари) ишлаб чиқиш  бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилади.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар Техник топшириқда акс эттирилган.

Танловда иштирок этиш ва таклиф қилинадиган шартнома шартларини (муддати, хизмат учун тўлов миқдори ва бошқалар) Тошкент ш., 100007, Бобур кўчаси 77-уй манзилига ёки k.prokudina@rtsb.uz  электрон почтасига юборишингизни сўраймиз. 

Танловни ўтказиш тартиби: тижорат таклифлари 2021 йилнинг 1 февралига қадар қабул қилинади. Жамият учун энг қулай таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб эълон қилинади.

Мурожаат учун: Бошқарув раисининг стратегик ривожланиш, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари К.А.Прокудина.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин:

+99871 207-00-33  +1003

Уч йиллик бизнес-режа (жорий фаолият, инвестицион лойиҳалар ва конкрет молиялаштириш манбалари) ишлаб чиқиш  бўйича

 

ТЕХНИК ТОПШИРИҚ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ” АЖ

 

1

Объект номи

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

2

Ишларни амалга ошириш учун асос

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.

“ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг 11.01.2021 йилдаги Қарори.

3

Буюртмачи

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

4

Иш турлари

        Уч йиллик бизнес-режа (жорий фаолият, инвестицион лойиҳалар ва конкрет молиялаштириш манбалари) ишлаб чиқиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

электрон коммерция бозорини ривожлатириш бўйича “ЎзРТХБ” АЖнинг стратегик лойиҳалари;

давлат харидларини ривожлантириш бўйича “ЎзРТХБ” АЖнинг стратегик лойиҳалари;

биржа савдоларини ривожлантириш, клиринг ва янги механизмлар ва замонавий молиявий инструментларни жорий қилиш бўйича “ЎзРТХБ” АЖнинг стратегик лойиҳалари;

яқин 3 йилликдаги асосий биржа товарлари бозорининг таҳлили ва прогнози;   

ҳисоб-китобларни ўз ичига олган маълумотлар ва динамик кўрсаткичларни график ва жадвал кўринишида тақдим этиш;  

давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисидаги Низомга (Ўз.Р ВМ нинг 28.07.2015й.даги 207-сонли Қарорининг иловаси) мувофиқ, чораклар кесимида   асосий кўрсаткичларнинг самарадорлиги ҳисоб-китобларини асослаш;

молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда                          3 йиллик молиявий бюджет;

3 хил тилда (давлат, рус, инглиз) электрон ва қоғоз шаклидаги ҳужжатлар бўйича сифатли перзентация материаллари тайёрлаш.

     

Бажариладиган ишлар манзили

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77.

6

Бажариш муддати

2021 йилнинг 1 мартига қадар.

7

Танловда иштирок этиш учун професионал ташкилотлар:

 

  1. Аудит, баҳолаш, капитал бозорининг профессионал иштирокчиси ёки бошқа профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши;
  2. 5 йилдан кам бўлмаган даврда консалтинг фаолиятини амалга оширган бўлиши;
  3. Профессионал фаолиятни амалга оширишда камида                 1,0 млрд.сўм миқдорида профессионал жавобгарлик суғурта полисига эга бўлиши; 
  4.   МСФО ва МСА соҳасида тегишли бухгалтерия (аудиторлик) квалификациясига, халқаро миқёсда тан олинган (АССА, DipIFR, CPA, CIPA) сертификатларига ва камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлган мутахассислари мавжуд бўлган, Ўзбекистондаги ва халқаро йирик компаниялар билан ўхшаш хизматлар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш бўйича мувафаққиятли амалий тажрибага эга бўлиши;
  5. Штат бирлигида қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси бўлган мутахассисга эга бўлиши;

8

Танлов бўйича таклифлар муҳрланган конвертда тақдим қилинади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:  

  • Аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги умумий маълумот ва аудиторлик хизмати нархи кўрсатилган ҳолда, танловда иштирок этиш учун ариза;
  • Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • Профессионал хизматлар кўрсатишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
  • Профессионал фаолиятни амалга оширишда камида                 1,0 млрд.сўм миқдорида профессионал жавобгарлик суғурта полиси нусхаси;
  • Хизмат кўрсатишда иштирок этадиган ходимларнинг квалификация сертификатлари нусхалари (халқаро бухгалтер, қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, солиқ консультанти ва бошқаларнинг сертификатлари нусхалари)

9

Молиялаштириш манбалари

Ўз маблағлари ҳисобидан

10

Эслатма

Хизмат кўрсатувчи ташкилот танланганлиги тўғрисидаги қарор чиққандан сўнг 5 иш куни мобайнида шартнома тузилади.

 

Ko'rildi: 5083