Биржада ўтган ҳафтадаги савдолар натижалари (2018 йил 24 декабрь– 2019 йил 6 январь) | Новости

08 Янв 2019

2018 йилнинг 24 декабрдан 2019 йил 6 январгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 1,2 трлн сўмлик битимлар тузилди. Бу эса аввалги натижадан 52,3 % га ошганлигини кўрсатди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 656,9 млрд сўмдан 1,0 трлн сўмга ошди. Сотувлар бўйича биринчи ўринни кимё маҳсулотлари 22,0 % билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 17,1 % ни эгаллади. Кейинги ўринлардан нефть маҳсулотлари - 15,0 %, қурилиш материаллари – 14,3 %, чорвачилик учун ем - 11,8 % улуш билан жойлашди.

2019-йилнинг илк хафтасида биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан қурилиш материаллари,  қишлоқ хўжалиги, минерал ўғит, нефт маҳсулотлари ва бошқа товарларга 63 та стандарт биржа контрактлари очилди.

Валюта савдо майдончаси орқали 1,4 млн АҚШ доллардан зиёдга тенг биргина товар сотилди. Сотилган пахта толасининг умумий ҳажми 743 тоннага тенг.

Кўргазма-ярмарка савдо

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 125,6 %га ўсди ва 51,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 21,1 миллиард сўмни ёки 40,7 %ни ташкил қилди.

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Наманган филиали 24,1 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Тошкент филиали 18,8 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, иккинчи ўринни, Қашқадарё филиали 5,3 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 30,8 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли металлар (6,5 миллиард сўм), эҳтиёт қисмлар (2,2 миллиард сўм) жой олди.

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1520 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси деярли 6,6 миллиард сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 24% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48% иккинчи ва 28% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 26% га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорлари 14% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро вилоятининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 12% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши эса 48% га тенг.

Давлат харидлари

Электрон давлат харидлари тизимида 88,0 миллиард сўмдан ортиқ қийматга тенг битимлар тузилди. 

2018 йилнинг 24 декабрдан 2019 йил 6 январгача бўлган давр мобайнида бюджет буюртмачилари томонидан умумий қиймати 23,3 миллиард сўмдан ортиқ битимлар тузилган бўлса, корпоратив буюртмачилар томонидан 64,7 миллиард сўмдан зиёдга тенг шартнома электрон тарзда имзоланди.

Шу жумладан, электрон дўконда тузилган битимларнинг умумий қиймати 10,2 миллиард сўмдан ортиқни, электрон аукционда тузилган битимлар қиймати деярли 77,9 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди. 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 594