Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 258,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 73,0% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 78,4% биржа савдоларига, қолган 21,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.