Наврўз байрами муносабати билан биржада тадбирлар ўтказилди
Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг бош офисида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
Баҳор байрами арафасида “2024 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида биржанинг ёш ходимлари ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси мусобақалари ўтказилди.
Мусобақалар бир нечта босқичларда ўтказилиб, улар давомида барча турнир иштирокчилари ҳақиқий спорт характери ва ғалаба қозониш учун катта иштиёқ ва кучли иродани намойиш этдилар. Ҳар бир спорт тури бўйича шиддатли кураш финалларга қадар давом этди.
Ўз навбатида биржа ходимларининг мусобақаларда фаол иштироки аҳил ва самарали корпоратив жамоани шакллантиришнинг яққол намунаси ҳам бўлди.
Мусобақалар натижаларига кўра турли йўналишлар бўйича қуйидаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди:
Шашка бўйича:
1 ўрин – Азизбек Ботиров.
2 ўрин – Мўминжон Абдурашидов.
3 ўрин – Тохирбек Зарифов.
Шахмат бўйича:
1 ўрин – Дониёрхон Нусратов.
2 ўрин – Жавоҳир Пўлатов.
3 ўрин – Мирабзал Турғунов.
Стол тенниси бўйича:
1 ўрин – Алишержон Козимов.
2 ўрин – Элёр Мирҳосилов.
3 ўрин – Сирожиддин Қосимов.
Мусобақа натижаларига кўра 3 та фахрий ўринни эгаллаган ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (29 апрел – 5 май)
- UZEX ва UZINFOCOM ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 апрель)
- Бухорода хорижий экспертлар иштирокида семинар ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 апрель)
- Самарқандда ConFEAS 2024 халқаро биржа анжумани бўлиб ўтди