Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 441,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 72,8% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 62,8% биржа савдоларига, қолган 37,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.