"ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ" УНВОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАНЛАР
«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади.
«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилиши мумкин.
«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахсга «Олтин Юлдуз» медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат топширилади.